Копенгагенда велосипед тантанаси: данияликлар тирбандликлар устидан ғалаба қозониб, велосипедларга қандай ўтгани ҳақида
Автотранспорт сонининг кўпайиши XXI асрда барча йирик шаҳарларнинг ҳақиқий муаммосига айланган. Йўллардаги доимий тирбандликлар ишга кеч қолишга олиб келади, кўп вақт олади, энг ёқимсиз жиҳати – ҳавога қўшимча ифлослантирувчи моддалар манбаи бўлиб хизмат қилади. Москва, Токио, Копенгаген, Сан-Паулу - бу мегаполисларнинг барини автотранспортнинг кўплиги билан боғлиқ ягона умумий муаммо бирлаштиради. Юзлаб муҳандислар ва геоурбанистика мутахассислари шаҳар ҳаётини янада қулай ва сифатли қилиш, асосий автомагистраллардаги ҳаракатни камайтириш ва мегаполисга нафас олиш имконини бериш устида бош қотиришмоқда. Автотранспорт муаммосини тўлиқ ҳал этган дунё пойтахтларидан бири Копенгаген ҳисобланади.
Бу ақл бовар қилмас бўлиб кўриниши мумкин, бироқ Дания пойтахти ўз аҳолисини велосипедлардан фойдаланишга ўргата олди. Мазкур шаҳарда велосипедчилар Европанинг бошқа жойларидагига қараганда кўпроқ. Масалан, Хитойда велосипедларни севиш ҳозирги вақтдаги иқтисодий сабабларга боғлиқ бўлса, данияликлар икки ғилдиракли транспорт воситасини экологияга зарар келтирмаслиги, ишга бориш вақтида тонгги машқларни бажариш имконияти, шунингдек, сони тобора ортиб бораётган велосипедчилар ҳамжамиятига қўшилиш усули сифатида ёқтирадилар. Буларнинг бари автоуловларни велосипедга айлантиришга ҳисса қўшган дастур ёрдамида амалга оширилди.
Копенгагенда велосипедчилар ва уларнинг йўлларда қулай юришига катта эътибор қаратилган. Улар учун бутун шаҳар бўйлаб велосипед йўллари тармоғи ва велосипед тўхташ жойлари ташкил этилган бўлиб, шаҳарнинг исталган бурчагига хавфсиз етиб олиш таъминланган. Мазкур шаҳардаги велосипедлар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўллар 400 километрга яқин масофани ташкил этади. Бундан ташқари, метрода велосипедли йўловчилар учун махсус вагонлар ҳам мавжуд. Шаҳарнинг марказий қисмида эса автомобилда кириш ман этилган кўплаб кўчалар бор. Бироқ велосипедчилар учун бу ерда йўлкалар ётқизилган, тўхташ жойлари ташкил этилган. Шаҳар бўйлаб икки ғилдиракли ҳаракатланиш воситаси эгаларига хизмат кўрсатувчи ижара ва сервис марказлар тармоғи ишлаб турибди. Статистикага мувофиқ, Дания пойтахтининг 50 фоизга яқин аҳолиси ишга етиб олишда транспорт сифатида велосипеддан фойдаланади. Анъанавий велосипедлардан ташқари, бу ерда оилавий юк велосипедлари, аравачали велосипедлар, овқат ташиш хизмати ходимлари учун аравачали велосипедлар кенг тарқалган. Ҳатто полиция ходимлари ҳам велосипедда юришади.
Албатта, данияликлар велосипедга ўтишни иқтисодий чора-тадбирлар ёрдамида амалга оширишмоқда. Мамлакатда шахсий автомобилга эгалик қилишга катта солиқ солинади.
Мавзуга оид
22:55 / 02.11.2024
Японияда энди велосипед ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланган шахслар қамалади
10:20 / 22.10.2024
Эронлик эркак тинчлик учун 40 йил ичида 80 мамлакатни велосипедда айланиб чиқди
01:59 / 30.09.2024
Латвия президенти велосипеддан йиқилиб қўлини синдириб олди
18:40 / 20.08.2024