Жаҳон | 00:23 / 14.11.2017
19796
2 дақиқада ўқилади

Қуёшнинг Ерга қараган томонидан барча доғлар йўқолиб қолди

Фото: Қуёш рентген астрономияси лабораторияси

Астрофизиклар камёб ҳодисани қайд қилишди: айни вақтда Қуёшнинг Ерга қараган томонида бирорта ҳам қуёш доғи қолмаган ва бу ҳолат эҳтимол доғлар Қуёшнинг иккинчи томонида ҳам йўқлигини билдиради. Бу ҳақда П.Н.Лебедев номидаги физика институтининг Қуёшнинг рентген астрономияси лабораторияси сайтида айтилган.

“Айни вақтда Қуёшнинг Ерга қараган томонида бирорта доғ кўринмаган. Ҳозир бу доғлар Қуёшнинг орқа томонида бор-йўқлигини айтиш мушкул, бироқ Қуёшнинг икки ҳафта олдинги, яъни бу томон Ерга қараган вақтдаги суратларига кўра, доғлар у ерда ҳам йўқ”, дейилган хабарда.

Ҳар 11 йилда Қуёшнинг магнит майдони кучайиб ва сусайиб туради. Қуёшда магнит майдони максимал кучайган вақтида доғлар ва чақноқлар энг кўп пайдо бўлади, булар эса Ерда магнит бўронларини келтириб чиқарди. Ўз навбатида “сокинлик” вақти бир йилга яқин давом этади ва 2018 йил охири-2019 йил бошида бошланиши керак.  

“Қуёшнинг минимум фаоллиги вақтига бир йил қолганда доғларнинг тўлиқ йўқолгани бу минимум жуда чуқур бўлишидан дарак беради. Минимум чуқур, бироқ қисқа бўлиши умуман олганда ҳеч нарсага таъсир қилмайди, бироқ бу минимум чўзилиб кетиши хавфи бор, ана унда номақбул вазият бўлиши мумкин”, деб айтган мутахассислардан бири.

Ерда охирги марта 17-аср охири–18-аср бошида юз берган кичик муз даври қуёш циклидаги оғишиш вақтига тўғри келган. Ўшанда Қуёш фаоллиги минимум нуқтада бир неча ўн йилларга қотиб қолган ва унда деярли 50 йил ҳеч қандай доғ кўринмаган.

Мавзуга оид