Риштонда қорамол ўғриси қўлга олинди
Фарғона вилоятида Риштон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан 3.000.000 сўмлик қорамолни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Риштон тумани ИИБга 2017 йил 12 ноябрь куни, Риштон тумани Қайроғоч қишлоғида яшовчи, 1974 йилда туғилган Қ.Х. ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил 11 ноябрдан 12 ноябрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс яшаш уйига девор ошиш йўли билан кириб, молхонасидан 1 бош нархи 3.000.000 сўмлик қорамолини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Туман ҳудудига тунги хизматга жалб қилинган профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлар натижасида ушбу жиноятни, Риштон тумани А.Темур кўчасида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан судланган, 1987 йилда туғилган М.Н. содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Н.га нисбатан Риштон туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:30 / 11.09.2024
“Ҳақиқатга тўғри келмайди” — Ўзбекистонда қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани рад этилди
11:27 / 20.08.2024
Риштонда Хитой тажрибаси асосида чинни буюмлар ишлаб чиқариш ривожлантирилади
07:55 / 09.07.2024
Андижонда қорамолларда янги касаллик тури аниқлангани рад этилди
20:32 / 20.07.2022