Жаҳон | 12:10 / 15.11.2017
39048
2 дақиқада ўқилади

БМТ Бош Ассамблеяси қўмитасида Қрим бўйича резолюцияга овоз берилди, Ўзбекистон қарши чиқди 

Фото: AP

БМТ Бош Ассамблеясига Украинанинг Қримдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятга доир резолюция лойиҳаси киритилмоқда. Россияга қатор тавсиялар тилга олинган ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг ижтимоий, гуманитар ва маданий масалалар бўйича Учинчи қўмитаси томонидан сешанба куни қабул қилинди ҳамда Бош Ассамблеянинг ҳозирги, 72-сессияси ялпи мажлисида кўриб чиқилади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Норвегия делегацияси Қримда инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича фактларни топмаган.

Россия ҳужжат бўйича овоз бериш жараёни ўтказилишини сўради. Резолюция лойиҳаси 71 давлат томонидан қўллаб-қувватланди, 25 давлат қарши чиқди, яна 77 таси бетараф қолди. Лойиҳа учун овоз берганлар орасида – Европадаги аксарият давлатлар ва АҚШ, қаршилар эса – Россия, Хитой, Ҳиндистон, Сербия, Арманистон, Куба, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Беларусь ва бошқа давлатлар.

“Қрим Мухтор Республикаси ва Севастополь шаҳридаги инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича ҳолат” ҳужжати Украина томонидан тайёрланди, унинг ҳаммуаллифларига эса тахминан 40 давлат айланди. Улар орасида Буюк Британия, Германия, Латвия, Литва, Польша, АҚШ, Финляндия, Франция ва Эстония бор. У "вақтинчалик босиб олинган Қрим аҳолисига нисбатан камситувчи чоралар ва инсон ҳуқуқларининг бузилишини қоралайди".

Резолюция лойиҳаси “Россия Федерациясини 12 та тавсияни бажаришга қатъий чақиради”.

Мавзуга оид