Жаҳон | 20:50 / 15.11.2017
39400
2 дақиқада ўқилади

КХДРда Трампни ўлимга маҳкум қилишди

Фото: Reuters

Шимолий Корея ОАВ фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни ҳақорат қилгани учун ўлим жазосига лойиқдир, деб хабар бермоқда Sky News.

Маълум қилинишича, Трамп яқинда ташриф буюрган Осиёнинг 5 та давлатини Шимолий Корея ўз ракета синовларини тўхтатиши учун унга босим кўрсатишга чақиргани учун “қабиҳ жиноятчи” деб аталган.

“Унинг ҳеч қачон афв этилмайдиган энг ёмон жинояти шундаки, у олий раҳбариятнинг обрўсига ичиқоралик билан зиён етказишга ботина олди. У корейс халқи томонидан ўлимга маҳкум қилинган бир қабиҳ жиноятчидир”, деб айтилган Шимолий Корея ОАВда.

Таъкидланишича, Ким Чен Ин АҚШ билан кескинлик авж олган вақтдаги 2 ойлик танаффусдан кейин яна оммавий сафарларини бошлади. 

Аввалроқ Трамп Шимолий Корея раҳбари томондан ҳақоратларга учрашига қарамасдан, у билан бир кун келиб дўстлашишига умид қилган.

Мавзуга оид