Light | 19:45 / 15.11.2017
30564
6 дақиқада ўқилади

Стив Жобсдан Илон Маскгача: 25 ёшида улар нима билан машғул бўлишган?

Бугунги кунда уларнинг барчаси миллионер ёки миллиардер, лекин ҳаммасининг ҳам ёшлиги бир хилда ўтмагани аниқ. Лекин уларни бир нарса бирлаштириб туради: уларнинг барчаси меҳнат қилишни исташган.

Барчасида муваффақият тушунчаси ва унга етишиш йўли турлича бўлган: кимдадир тўғридан-тўғри бўлса, бошқаларида эгри-бугри сўқмоқлар орқали.

Таниқли ва бадавлат инсонлар ҳам бундан мустасно эмас. Американинг энг таниқли 10 кишиси 25 ёшида нима ишлар билан машғул бўлгани ҳақида Insider.Pro маълумоти билан ўртоқлашамиз.

Amazon асосчиси ва директори Жефф Безос молия соҳасида унчалик қийин бўлмаган иш билан машғул бўлган.

24 ёшида Безос Bankers Trust команиясига банк ташкилотлари учун инқилобий дастурий таъминот ишлаб чиқиш учун ишга киради. Икки йил ўтиб у компаниянинг энг ёш вице-президентига айланади.

 

АҚШ президенти Дональд Трамп отасининг қурилиш компаниясини мерос сифатида қабул қилиб олган.

Трамп бадавлат қурувчи-магнат оиласида ўсган. 25 ёшида ёш қурувчи отасининг Elizabeth Trump & Son компанияси устидан назоратни қўлга олади ва унинг номини Trump Organization деб ўзгартиради. Шундан сўнг у Манҳэттендаги йирик ва даромадли лойиҳаларда иштирок этиб, бойлик орттира бошлайди.

 

Актриса Женнифер Лоуренс бу ёшда «Оскар» ва миллионларга эга эди.

Forbes баҳолашларига кўра, 26 ёшли Лоуренс Ҳолливуднинг энг кўп ҳақ олувчи актрисаси ҳиобланади. 2015 йилда у 52 млн. доллар ишлаб топган, 2016 йилда эса — 46 млн. доллар. 25 ёшида Лоуренс «Оч ўйинлар» трилогияси, «Икс одамлар» франшизасида суратга тушишга улгурган эди.

 

Apple ҳаммуассиси Стив Жобс ўз компаниясини биржага олиб чиқиб, миллионерга айланган.

1980 йилнинг декабрида, илк савдо куни ниҳоясида Apple Computer капитализацияси 1,2 млрд. долларгача кўтарилади ва унинг муассисларини жуда бой кишиларга айлантиради. Уч муассисдан бири бўлган Жобс ўшанда 25 ёшда эди. Кейинроқ у ўз биографи Уолтер Исааксонга иқрор бўлишича, пул билан ҳаётимни барбод қилмайман, дея ўшанда ўзига ўзи сўз берган.

 

5. Марк Цукерберг компанияси ишга тушди ва илк марта 300 миллионта фойдаланувчини йиғди.

25 ёшида Цукерберг Facebook устида иш бошлаганининг бешинчи йили кетаётган эди. 2009 йилда компания илк марта фойдага чиқди ва 300 миллион нафар фойдаланувчига эга бўлди. Цукерберг жуда мамнун эди, лекин Facebook’да бу ҳали бошланиши эканлигини ёзади: «Бу барчани бирлаштиришдек мақсадимиз сари қўйилган илк қадамдир». Келгуси йили Time журнали уни йил кишиси деб эълон қилади.

 

6. Huffington Post асосчиси Арианна Ҳаффингтон ўзининг севган йигити билан бутун дунё бўйлаб мусиқа фестивалларига саёҳатга чиқади.

21 ёшида Арианна Стассинополис (қизлик фамилияси) британиялик таниқли журналист Генри Бернард Левинни учратиб қолади. Уларнинг ўртасида илиқ муносабатлар уйғонади ва келгуси бир неча йил мобайнида бўлажак Ҳаффингтон BBC учун мақола ёзаётган Левин билан дунё бўйлаб мусиқий фестивалларга йўл олади.

 

7. Ёзувчи Жоан Роулинг «Ҳарри Поттер» ҳақидаги сюжетни поездда ўйлаб топади.

1990 йилда Роулинг поездни кута туриб «Ҳарри Поттер» ғоясини ўйлаб топганида у 25 ёшда эди. Биринчи китобни у шу куниёқ ёзишга киришади, бироқ тугатишга йиллар кетади. Бу йиллар ичида у турмушга чиқишга, қизалоқли бўлишга, ажрашишга, клиник депрессияга чалинишга улгуради ва китоб 1995 йилга келибгина якунланади. 1997 йилда у чоп этилади.

 

8. АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Йел университети юридик мактабини тугатган эди.

23 ёшида Ҳиллари бошқа бир юрист-талаба Билл Клинтон билан учраша бошлайди. У билан гапни бир жойга қўйган Ҳиллари университетда яна бир йил қолади ва 1973 йили, 25 ёшни тўлдириши арафасида юристлик дипломини олади. Ўқишни тугатишгач, йигити Билл унинг қўлини сўрайди, бироқ қиз рад жавобини беради. Фақат 1975 йилда, улар Арканзасга кўчиб ўтишгач, Ҳиллари Биллга тегишга розилик билдиради. Кейинроқ у Арканзаснинг биринчи хонимига, сўнгра АҚШнинг биринчи хонимига айланади, кейинроқ сенатор ва давлат котиби бўлиб ишлайди.

 

Яна бир собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт бу ёшида сиёсат билан шуғулланишни эндигина бошлаётган, оиласи билан ўралашиб юрар эди.

АҚШ тарихидаги биринчи аёл давлат котиби, айни пайтда Жоржтаун университети халқаро муносабатлар профессори сиёсий карьерасини 25 ёшидан бошлаган, унгача эса ўша пайтдаги турмуш ўртоғи Жозеф Олбрайт билан яшаб, фақат оилавий ишлар билан шуғулланар эди.

 

Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск ўзининг илк интернет-стартапини ташкил этган.

25 ёшида Маск Стэнфорддаги аспирантурадан воз кечиб, ўзининг хариталар ва интернет-маълумотномалар билан савдо қилувчи Zip2 интернет-компанияси билан шуғулланишни афзал билади. Тўрт йил ўтгач, Compaq компанияси стартапни 307 миллион долларга харид қилади, бу пулларни Маск PayPalни ривожлантиришга йўналтиради.

Мавзуга оид