Жамият | 12:10 / 15.11.2017
17498
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Каптива” ҳайдовчиси марихуана билан ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йил 11 ноябрь куни соат тахминан 15:40 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида, кинология хизмати ити иштирокида, “Каптива” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, мазкур автоулов ҳайдовчиси, 1969 йилда туғилган А.Н.нинг ёнидан оғирлиги 2,06 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид