Ўзбекистонда тоғ-кон тармоғининг бош кўргазмаси бошланди
15 ноябрь куни Тошкентда "Тоғ-кон ускуналари, руда ва минералларни қазиб олиш ва бойитиш – “MiningWorld Uzbekistan 2017” 12- Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ташкилотчилардан бири Kun.uz’га хабар берган.
MiningWorld Uzbekistan тоғ-кон, геология, геологоразведка техникаси ва ускуналарининг минглаб халқаро ва маҳаллий харидорлари ва етказиб берувчилари ўртасида очиқ мулоқот, янги амалий алоқалар ўрнатиш учун платформа ҳисобланади.
Бу йил экспозицияда Австралия, Бельгия, Германия, Дания, Испания, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, Ўзбекистон, Украина, Швейцария ва Жанубий Корея каби 15 мамлакатнинг 42та компанияси тақдимот ўтказиши режалаштирилган.
17 ноябрга қадар давом этиши белгиланган кўргазманинг биринчи кунида майдалаш ва янчиш ускуналари, фойдали қазилма бойликларини бойитиш, сочилувчан материалларни ташиш, ҳамда конлар ва руда конларини автоматлаштириш тармоқлари ташриф буюрувчилар билан гавжум бўлди.
Кун давомида FLSmidth (Дания), Вист Азия (Қозоғистон), Thoroughtec Simulation (Россия) каби компаниялар ва бошқалар тоғ-кон саноати соҳасидаги энг янги ечимлар, профессионал тайёргарлик учун рақамли технологиялар ва усулларни қўллаш, тоғ-кон ускуналарини ишлатиш бўйича мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ҳақида сўзлаб берди.
Мавзуга оид
13:19 / 03.07.2024
150 миллион сўмга сотилган суратлар — Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазма-аукциони бўлиб ўтди
14:51 / 29.06.2024
Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазмаси давом этмоқда
10:38 / 24.06.2024
"Орзу" кўргазмаси: Кўзи ожиз болаларнинг орзулари сунъий идрок нигоҳида
14:14 / 18.06.2024