Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валюта маблағларини қайта баҳолашда олинган фойда солиқ солинадиган базага киритилмайди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон президент фармонининг 7-банди ижроси юзасидан маълум қилишларича, 1.07.2018 йилгача шундай тартиб жорий этиладики, унга кўра чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолашда олинган фойда солиқ солиш базасига киритилмайди.
Norma.uz’нинг хабар беришича, чет эл валютаси курси ўзгариши муносабати билан, валютани либераллаштириш бўйича чора-тадбирларни жорий этишда тегишли ҳисобот даврида касса, депозит ва ссуда ҳисобварақларида, шу жумладан аккредитивларда бўлган валюта маблағларини қайта баҳолаш натижасида олинган фойда солиқ солиш базасига киритилмайди.
Кўрсатилган норма қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда қўлланилади:
• юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
• ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
• ягона солиқ тўлови.
Шунингдек хабарда юқорида кўрсатилган солиқлар бўйича ҳисоботларнинг қайси сатрларида чет эл валютасини қайта баҳолашда олинган фойда акс эттирилиши кўрсатилган.
Маълумот учун: чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда деганда ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошган сумма тушунилади.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026