Москва шаҳар судида олти нафар судланувчи ўз вена қон томирини кесиб юборди
Москва шаҳар суди суд мажлисида қўлидаги вена қон томирини устара лезвияси билан кесиб, оммавий худкушлик актини ижро этишга уринган олти нафар судланувчи икки йилдан буён тергов изоляторида сақланиб келингани маълум бўлди.
Воқеа жойига шифокорлар ва тартиб посбонлари ўз вақтида етиб келишган.
Маълум бўлишича, ўзини ўлдиришга чоғланган судланувчилар Москванинг «Тануки» ресторанида оммавий муштлашув билан боғлиқ жиноят ишига алоқадор кимсалар бўлган. Уларга нисбатан «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, икки йилдан буён тергов изоляторида ҳибсда сақланиб келган. Судланувчилар шу йўл билан жиноий иш бўйича ҳаддан зиёд узоқ тергов-суриштирув ишлари олиб борилганига норозилик билдиришган.
Воқеа 2015 йилнинг 6 августида Липецк кўчасида жойлашган «Тануки» ресторанида бўлиб ўтган. Тергов версиясига кўра, икки гурух хўрандалар жанжаллашиб қолишган. Ресторан соқчиси уларга танбеҳ бергач, улар кетган, сўнгра 25 киши кафега қуролланиб келиб, унинг яксонини чиқарган. Отишма натижасида ресторан ходимларидан бири оёғидан яраланган. Ўшанда воқеага алоқадор 13 киши қўлга олинган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ўзини ўзи яралаган судланувчиларнинг ҳаётига таҳдид йўқ. Барча гумонланувчиларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
18:35 / 17.09.2024
Москва областида 2025 йилдан бошлаб мигрантлар меҳнати чекланиши мумкин
21:00 / 16.09.2024
Москва областида полициячи машинасида ўзбекистонлик болани босиб кетди
10:45 / 12.09.2024
«Ҳеч ким ёрдам беролмайди» – Москва аэропортида Россия фуқаролигини рад этгани учун қайтарилган мигрант ҳикояси
17:44 / 02.09.2024