Европага ўтмоқчи бўлган 300 га яқин муҳожирга қамоқ жазоси хавф солмоқда
Жазоир соҳиллари яқинида Европага қайиқларда ўтмоқчи бўлган 286 нафар ноқонуний муҳожир ушланди. Бу ҳақда Жазоир мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, муҳожирлар Европага Ўрта ер денгизи орқали етиб олмоқчи бўлганлар.
Энди Жазоир ҳудудини ноқонуний тарк этмоқчи бўлганлар 6 ойлик, одамларни ноқонуний ташишни ташкиллаштирганлар эса 20 йиллик қамоқ жазосига тортилишлари мумкин.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўрта ер денгизи қочқинлар қабристонига айланаётганини айтганди. “Вазиятдан чиқишнинг йўллари ҳаммага маълум. Биргаликда қадамлар амалга оширилмагунча, юклама тақсимланмагунча, қонли эксплуатация тизими йўқ бўлмагунча қочқинлар муаммоси сақланиб қолади. Иқтисодий наф учун можароларни авж олдириш ҳамда диний ва этник курашни қўзғаш муаммони ҳал қилмайди”, деб айтганди Эрдўған.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024