Саакашвили Украина бош вазири бўлишга тайёрлигини билдирди
Грузиянинг собиқ президенти ва Украинанинг “Янги кучлар рухи” партияси етакчиси Михаил Саакашвили агар керак бўлса, Украина бош вазири бўлишга тайёрлигини айтди. Аввалроқ сиёсатчи унга Украинада бирорта ҳам лавозим керакмаслигини айтган.
“Украина шошилинч равишда янги ҳокимият, янги ҳукуматга муҳтож. Биз биргаликда бу ҳукуматни яратишимиз керак. Мен сиз билан бирга буни қилишга тайёрман. Мен сиз билан бу жараёнга бошчилик қилишга ва бу ҳукуматни, агар керак бўлса, бошқаришга тайёрман”, деб айтган Михаил Саакашвили Олий рада биноси ёнидаги намойишда.
Саакашвилининг айтишича, намойишчилар Киев марказида 3 декабрда “халқ импичменти” ташкиллаштиришмоқчи. “3 декабрда “халқ импичменти” бошланади. 3 декабргача эса биз бошлаган ишимизни қиламиз. 3 декабрь барчамиз учун икс соат бўлади. Келинг бирлашамиз, мен мамлакат бўйлаб юриб, одамларни кўтараман”, деб айтган сиёсатчи.
17 октябрда Олий рада биноси ёнида бир неча сиёсий партиялар ва жамоат ҳаракатлари Украинада катта кўламли сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб мамлакат бўйлаб акция бошлашган. Намойишчилар депутатлик дахлсизлигини чеклаш, аксилкоррупцион суд ва янги сайлов кодекси ҳақидаги қонунлар қабул қилинишини талаб қилишган. Сўнгра улар яна бир талаб қўйишган – Украина президенти импичменти ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши.
20 октябрда Украина президенти Пётр Порошенко норозилик акцияси ташкилотчиларининг асл мақсади Украинадаги вазиятни издан чиқариш эканлигини айтган. Украина бош прокурори Юрий Луценконинг айтишича, Саакашвили бошчилигидаги митинг иштирокчилари давлат тўнтарувига тайёрланишмоқда ва хориждан молиялаштирилишмоқда.
Саакашвили эса Рада ёнида ҳар якшанба митинглар ўтказилишини айтган.
Мавзуга оид
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024