Кураш мусобақасида ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлди
Twitter’нинг Cams_hungry2 номли фойдаланувчиси кураш бўйича ёшлар ўртасидаги мусобақадан видео жойлаштирди. Видеода кураш вақтида тўшама устида елкаси билан сирпанаётган ҳакам тасвирланган. Ушбу видео тезда оммалашиб, фойдаланувчилар ҳакамни “минг йиллик ҳаками” деб атай бошлашган.
Баъзи фойдаланувчилар ҳакам янги рақс ҳаракатини ўйлаб топган деб ҳам айтишган. Улардан баъзилари ҳакамнинг ҳаракатларини қайтариб кўришга уриниб кўришган.
Ҳакамга ўзини жанг санъати фильмларида синаб кўришни таклиф қилганлар ҳам топилган.
Фойдаланувчилардан бири ҳакам ер сиртига параллел тарзда ҳаракатланиб, физика қонунларини йўққа чиқаргани ҳақида гапириб мутойиба қилган.
Кўплаб фойдаланувчилар ҳакамнинг бу ҳаракатидан ҳайрат билдиришган ва унинг ўз ишига содиқлигига тан беришган.
Бу воқеа қайси мусобақада содир бўлгани маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
08:35 / 24.05.2024
Ҳар бир вилоят марказида Кураш маҳорат мактаблари ташкил этилади
11:57 / 07.01.2024
Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам футболдан умрбод четлатилди. Улар «Қўқон-1912»га сотилган
13:35 / 29.04.2023
ИИВ таркибида спорт курашлари бўйича мактаб фаолияти ташкил этилади
13:38 / 12.01.2023