Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасидан қочган беморларнинг икки нафари ушланди
20 ноябрь куни тахминан соат 09:10да Тошкент шаҳрида жойлашган Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетганди.
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув гуруҳи томонидан қочоқларнинг шахси аниқланиб, улар шифохонада даволанаётган Шерқул Омонов, Маъруф Рашидов ва Аҳрор Ҳамроев экани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда шифохона беморларининг икки нафари, Рашидов ҳамда Ҳамроев қўлга олинган. Муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган Шерқул Омонов ҳозирча очиқда қолмоқда.
Хабар матнида беморларнинг қандай қилиб қочиб кетишга муваффақ бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
18:51 / 24.06.2024
Фарғонада соғлом одам руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
19:42 / 28.05.2024
Республикадаги иккита руҳий касалликлар шифохонасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган беморлар борлиги аниқланди
10:41 / 04.08.2022
Қашқадарёда руҳий касаллар оёқ остида ётгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ССБ ҳолатга изоҳ берди
11:37 / 01.08.2022