Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикадаги иккита руҳий касалликлар шифохонасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган беморлар борлиги аниқланди
Тошкентдаги Республика кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида 59 нафар бемор, Бухородаги шифохонада айрим беморлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмагани учун турли муаммоларга дуч келган.
Тошкент ва Бухорода жойлашган руҳий-асаб касалликлари диспансерида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган беморлар ҳам сақланаётгани аниқланган. Бу ҳақда Омбудсман матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили иккита ҳудуддаги руҳий-асаб касалликлари диспансерида мониторинг ўтказган.
Жумладан, Тошкентдаги 445 ўринли ва Бухородаги 500 дан ортиқ бемор даволанаётган шифохоналарда ётоқхоналар, ошхона, даволаш бўлимлари ҳамда ҳудуддаги бошқа шарт-шароитлар кўздан кечирилган.

Мониторингда ҳар иккала муассасадаги барча беморлар электрон реестрга киритилиб, рўйхати шакллантирилгани, шифокорлар даволанаётган шахсларнинг руҳий ҳолатини назорат қилаётгани, даволанишга кўрсатмаси мавжуд беморлар соғломлаштиришга жалб этилаётгани маълум бўлган.
Бироқ Бухородаги шифохонада ҳам баъзи беморларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги, шу сабабли уларга ногиронлик нафақасини тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш зарурлиги, шахси номаълум, боқувчиси ва қаровчиси йўқ беморларга васийлик тайинлаш бўйича эҳтиёжлар борлиги аниқланган.

Тошкентдаги муассасада даволанаётган 59 нафар мажбурий даволаниш ўтаётган беморларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги боис Тиббий меҳнат эксперт комиссияси кўригидан ўтказиш ҳамда уларга нафақа пули тўланиши тўхтатилган.
Баъзи беморлар даволаниш учун бошқа вилоятда жойлашган психиатрия муассасасига кўчирилганда уларга махсус автоулов зарурлиги, сўнгги 4 йил ичида даволанувчиларга кийим-кечак ва бошқа керакли жиҳозлар ажратилмагани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мониторинг якунларига кўра, ҳар икки шифохонада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотларга Омбудсман тақдимномаси киритилган.
Мавзуга оид
15:23 / 20.03.2026
Путинни танқид қилган Z-блогер руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
18:04 / 14.01.2025
“Ҳеч бир сабабсиз хаста бўлаётганлар бор”: руҳий касалликлар шифохонасидаги ҳаёт ҳақида
18:51 / 24.06.2024
Фарғонада соғлом одам руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
10:41 / 04.08.2022