Жаҳон | 23:55 / 20.11.2017
8346
1 дақиқада ўқилади
Трамп Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритилишини маълум қилди
Шимолий Кореянинг террорчиликни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатига киритилиши ўз ортидан молия вазирлиги 21 ноябрда эълон қиладиган қўшимча санкциялар киритилишига олиб келади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди.
Трампнинг фикрича, бу қадам Шимолий Кореяга максимал босим ўтказиш кампаниясининг давоми ҳисобланади.
“Бу санкциялар энг юқори даражада бўлади”, деб айтган Трамп.
АҚШ охирги ойларда Шимолий Кореяга нисбатан санкцион босимни анча кучайтирди. Трамп президентлиги даврида АҚШ Шимолий Кореянинг 70 дан кўпроқ одами ва компанияларини санкциялар рўйхатига киритган.
Мавзуга оид
18:59
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024