Хитойнинг ИТ-гигантлари сунъий онгни ривожлантириш учун бирлашмоқдалар
Хитойнинг фан ва технологиялар вазирлиги сунъий онгни ривожлантириш билан шуғулланувчи гуруҳга кирувчи компаниялар санаб ўтилган расмий баёнотни чоп этди. South China Morning Post нашрининг хабар қилишича, бу гуруҳга Baidu, Alibaba Group ва Tencent Holdings (BAT каби маълум бўлган) ҳамда овозли технологиялар билан шуғулланувчи iFlyTek кирган.
Ҳукумат режасига кўра, компаниялар 4 та турли соҳада инновацион платформаларини яратиш учун ўзларининг кучли томонларини намоён қиладилар. Baidu ҳайдовчисиз машиналар яратишга ўз эътиборини қаратиши керак. Alibaba’га ақлли уйлар учун ечимлар яратиш лойиҳаси топширилади. Tencent ўз зиммасига тиббиётга компьютер ёндашувини олади, iFlyTek эса овозли технологияларни ривожлантиришни давом эттиради.
Baidu ва iFlyTek вакиллари вазирликнинг хабарини тасдиқлаганлар, бироқ Tencent ва Alibaba ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Мутахассислар бу лойиҳага турлича фикр билдирдилар. Бир томондан, ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши компанияларга ёрдам бериши мумкин. Бироқ яратиладиган ечимлар кичикроқ компанияларга муаммолар яратиб, бозорга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Вазирлик рўйхатига киритилган компаниялар технологияларни ривожлантиришга катта миқдорда инвестициялар қилишганини маълум қилишган. Жумладан, Alibaba 3 йил давомида сунъий онгни ривожлантириш соҳасига 15 млрд. доллар инвестиция қилишини эълон қилган. Baidu кейинги йил охиригача Хитой кўчаларига ҳайдовчисиз машиналарни олиб чиқиш устида фаол иш олиб бормоқда. Tencent эса ўз навбатида Хитой ва АҚШда сунъий онгни ривожлантириш тадқиқот марказларини яратмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023