Жаҳон | 22:23 / 22.11.2017
16703
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда янги банкнота муомалага киритилди

Қозоғистон миллий банки раиси Даниёр Акишев 500 тенге қийматдаги янги банкнотани тақдим қилди.

“22 ноябрдан Қозоғистонда 500 тенге қийматга эга, янги дизайнли банкнота муомалага киритилди. Янги банкнотанинг дизайни каттароқ қийматдаги банкноталар дизайнига мос келади. Унинг олд томонида “Қазақ Елі” ёдгорлиги ва парвоз қилаётган кабутарлар, орқа томонида эса Қозоғистон харитаси фонида Каспий денгизи тасвирланган. Банкнотадаги ёзув кириллчада ёзилган, чунки уни яратиш устидаги ишлар 2015 йилда бошланганди”, деб маълум қилди Акишев.

Фото: tengrinews.kz

Аввалги дизайндаги банкнота ҳам муомалада қолаверади ва 2020 йил 20 июнигача қабул қилинади, сўнгра муомаладан чиқарилади. Марказий банкда эски банкнота табиий йўл билан белгилангандан аввалроқ муомаладан чиқарилади, деб ҳисобланмоқда.

Ҳозирда Қозоғистонда энг катта номиналга эга банкнота 20 минг тенгелик банкнота ҳисобланади.
 

Мавзуга оид