Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
500 минг сўмлик янги банкнот ҳақидаги хабарлар асоссиз — Марказий банк
Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 500 минг сўмлик янги банкнот муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Регуляторга кўра, мазкур маълумот асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. “Бугунги кунда янги пул белгисини муомалага чиқариш масаласи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, дейилади МБ изоҳида.
Бир қатор ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 500 минг сўмлик купюра чиқарилиши ва уларда Мирзо Улуғбек сурати туширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Регуляторнинг қайд этилишича, мазкур маълумот асоссиз бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Бугунги кунда янги пул белгисини муомалага чиқариш масаласи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, дейилади МБ изоҳида.
Маълумот учун, “Марказий банк тўғрисида"ги қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистонда пул белгиларининг номинал қиймати регулятор томонидан белгиланади.
Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк мамлакат ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ хуқуққа эга ҳисобланади. Янги пул белгиларини Сенат маъқулланганидан сўнг Марказий банк янги пул белгиси тавсифи ва унинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Мавзуга оид
19:43 / 04.07.2026
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026