Light | 23:33 / 22.11.2017
38306
1 дақиқада ўқилади

Олимлар озишда кўмаклашувчи зиравор номини айтишди

Фото: Poleznenko.ru

Мичиган университети олимлари долчин ортиқча вазндан халос этиши мумкинлигини аниқлашди. Бу соҳага оид тадқиқотлар натижаси ўқув юртининг сайтида эълон қилинган.

Сичқонлар устида олиб борилган тажрибаларда аниқланишича, долчинга таъм ва ранг берувчи жигарранг альдегид жониворларда семириш ва гипрегликемиянинг ривожланишига тўсқинлик қилар экан. Бу таркибий қисм ёғ ҳужайралари (адипоцитлар) га тўғридан-тўғри таъсир ўтказади ва термогенез жараёни ёрдамида энергияни ёқишга мажбурлайди.

Аниқланишича, жигарранг альдегид таъсири остида липид алмашинуви учун масъул генлар ҳамда ферментлар ва ёғларнинг сўрилишида катта хизмат қилувчи Ucp1 и Fgf21 оқсиллари сони ортган.

Шундай қилиб, озиқ-овқат саноатида кенг фойдаланиладиган долчин (корица) ортиқча вазнга қарши курашишда муҳим ва самарали воситага айланиши мумкин. Бироқ, зиравордан озиш учун фойдаланишни бошлаб юборишдан аввал, тадқиқотлар якунланишини кутиш лозим, дейишмоқда мутахассислар.

Мавзуга оид