Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автобус ҳайдовчисидан президентгача: Николас Мадуро 55 ёшини нишонламоқда
Автобус ҳайдовчиси, кейин касаба уюшмалари фаоли бўлган, Уго Чавеснинг ўлимидан сўнг 2013 йил 19 апрелда Венесуэла президенти лавозимини эгаллаган Николас Мадуро 23 ноябрда 55 ёшини қаршиламоқда.
Мадурода Чавесникидек тароват ҳам, машҳурлик ҳам йўқ, бу эса унга анчагина муаммолар туғдириб келади. Мамлакатда сиёсий вазият нотинч бўлиб қолмоқда, бир неча ойдан бери кўп минг кишилик норозилик намойишлари давом этмоқда, иқтисодиёт эса банкрот олди ҳолатида турибди. Шу сабабли Мадуро юбилейини кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда, деб айтиш мушкул.
Мутахассислар оғир вазият Мадурони охир-оқибат ислоҳотларга боришга мажбур қилишини айтишмоқда. Эҳтимол Мадуро ўзининг ҳайдовчилик касбини эслашига ҳам тўғри келиши мумкин: бугун у бошқараётган “автобус” – бу муаммолар гирдобида қолган Венесуэладир. У тўқнашувдан қочиши учун манёврлар бажаришига тўғри келади.
Мадуро Исо Масиҳ ҳайкали ёнида.
Мадурога қарши намойиш, 2017 йил май.
Мадуро Конституциявий ассамблеяга сайловлар олди тадбирида Каракасда, 2017 йил 20 июль
Мадуро “Шимолий ёз” экин экиш режаси билан боғлиқ тадбирда, 2017 йил сентябрь
Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Миллий ассамблея йиғилиши олдидан, 2017 йил
Мадуро футболчи Диего Марадона билан машғулот вақтида, 2017 йил ноябрь
Мадуро АҚШ президенти Дональд Трампга қарши намойишда, Каракас, 2017 йил август. Плакатда “Трамп, Лотин Америкасини ўз ҳолига қўй” деб ёзилган.
Мадуро радиодастурдаги чиқиши вақтида, 2016 йил
Мадуро Уго Чавес ўлимининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган Каракасдаги ҳарбий парадда, 2014 йил
Мадурога қарши намойиш, 2016 йил 26 октябрь
Мадуро ва Россия президенти Владимир Путин Бразилиядаги учрашувда, 2014 йил
Мадуро ва Сурия президенти Башар Асад Дамашқда, 2007 йил
Мадуро ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда, 2017 йил
Мадуро Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафий билан Венесуэладаги ASA саммити вақтида, 2009 йил
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026