Жаҳон | 16:55 / 23.11.2017
30509
1 дақиқада ўқилади

Энг йирик иқтисодиётга эга бешта давлат маълум қилинди

Фото: Reuters

Британия молия вазири Филип Ҳэммонднинг маълум қилишича, Буюк Британия 2017 йилда дунёдаги энг йирик иқтисодиётга эга давлатлар бешталигидан чиқиб кетган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра Буюк Британиядан Франция ўзиб кетган. Ушбу давлатда ЯИМ ҳажми 2,575 трлн. долларга тенг бўлса, Британияда – 2,565 трлн. доллар.

Шунингдек, Ҳэммонднинг таъкидлашича, Франциянинг позицияси кейинги йилда янада мустаҳкамланиши мумкин.

Халқаро валюта жамғармаси статистикасига қараганда, жаҳондаги энг йирик иқтисодиётлар бешталигига АҚШ, Хитой, Япония, Германия ва Франция киради.

Мавзуга оид