Жаҳон | 11:45 / 24.11.2017
6781
1 дақиқада ўқилади

Airbus раҳбари Қозоғистон билан келишув туфайли сўроқ қилинди

Фото: Reuters

Францияда коррупцияга қарши ишлар бўйича терговчилар Airbus бош директори Том Эндерс ва компаниянинг яна уч топ-менежерини Қозоғистонга 2010 йилда сунъий йўлдошларни сотиш бўйича иш юзасидан гувоҳлар сифатида сўроқ қилишди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Эндерс ва компания директорлар кенгаши раиси Дени Ранке Париж яқинидаги Нантерда октябрь бошида сўроқ қилинган, деб хабар бермоқда France Inter ҳамда Der Spiegel нашри.

Расмийлар сунъий йўлдошларнинг сотилиши билан боғлиқ шубҳали тўлов масаласини суриштирувдан ўтказмоқда, деб хабар берди Mediapart. Таъкидланишича, Эндерс ва компаниянинг бошқа раҳбарлари унга алоқадорликда гумон қилинмаяпти.

«Биз фақат шуни айтишимиз мумкинки, ҳукумат билан бу масалада ҳамкорлик қилмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Airbus матбуот котиби.

Мавзуга оид