Жаҳон | 12:12 / 24.11.2017
8970
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президентининг қизи «Ел қорғани» медали билан тақдирланди

Фото: inform.kz

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири Сакен Жасузақов мамлакат Парламенти сенатори Дариға Назарбоевани биринчи даражали «Ел қорғани» медали билан тақдирлади. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда. 

Мудофаа вазирлиги амалдаги президент Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариғага чуқур миннатдорлик билдириб, унинг ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшаётган ҳиссасини юксак баҳолади.

«Менга билдирилган катта ишонч келгусида қилишим зарур бўлган ишлар учун бўнак бўлди, деб айта оламан. Ватанга муҳаббат туйғусида тарбияланган ҳар қандай ёш келажакда ўз ўрнини топиб кетишига ишонаман. Бу йўл барча учун очиқ», дейди Назарбоева.

Маълумот учун, «Ел қорғани» мукофоти жорий йилнинг март ойида таъсис этилган бўлиб, давлат олдидаги алоҳида ҳарбий хизматлари учун берилиши назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал, Қозоғистон парламенти Сенатининг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Дариға Назарбоева Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг янги раиси этиб сайланганди.

Мавзуга оид