Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдаги теракт қурбонлари сони 235 нафарга етди
Мисрнинг Синай яриморолидаги масжидда содир этилган теракт қурбонлари сони 235 нафарга етди. Бу ҳақда Миср давлат телевидениеси маълум қилди. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор, деб хабар бермоқда “Ар-Арабия” телеканали.
130 га яқин одам яраланган.
24 ноябрда Шимолий Синай вилоятининг пойтахти Ал-Аришдан 40 км узоқликда жойлашган Ар-Рауд аҳоли пунктидаги масжидда жума намози вақтида портлаш содир этилган. Масжидни 4 та машинада қуршаб олган жангарилар портлашдан кейин масжиддан югуриб чиқаётган одамларни ўққа тутганлар. Гувоҳларнинг айтишича, жангарилар, шунингдек, воқеа жойига келаётган тез ёрдам машиналарини ҳам ўққа тутганлар.
Мамлакатда теракт қурбонлари хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинди. Айни вақтда бирорта ҳам террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
19:23 / 06.04.2026
«Крокус»даги теракт учун судланган шахс ўз жонига қасд қилди
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
09:47 / 12.03.2026
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
11:40 / 06.03.2026