Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимоллик аскар Жанубий Кореяга қочиб кетгани туфайли чегарачилар алмаштирилди, унинг бошлиғи жазоланади
Жанубий Корея разведкаси аниқлашича, Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбийлардан холи зонадаги Пханмунжон чегара комплексининг барча ходимларини алмаштирган. Бу шимолий кореялик аскар чегара орқали қўшни давлатга қочиб ўтиши ортидан рўй берди.
Ёнҳап агентлиги маълумотига кўра, ушбу аскар хизмат қилган взвод бошлиғи ҳам тегишли тартибда жазоланади.
Ҳодиса 13 ноябрь куни рўй берганди. Кузатув камераларига муҳрланган тасвирлар 21 ноябрда эълон қилинди.
Роликнинг бошида аскар ҳарбий машинада чегара томон ҳаракатланади, кейин тўсиққача пиёда югуриб боради. Уни камида 4 нафар сафдоши таъқиб қилади. Улар унга бир неча марта ўқ узишади. Ҳарбий хизматчи мамлакатлар ўртасидаги демаркация чизиғига қадар етиб боради. Бу ерда у бир неча жароҳат олади.
Аскар демаркация чизиғини кесиб ўтганидан сўнг, уни жанубий кореялик ҳарбийлар окопдан олиб чиқишган ва вертолётда Сувондаги шифохонага олиб келишди.
ОАВ хабарларига кўра, КХДР аскари 6 та жароҳат олган, бундан ташқари, унинг танасида ёмон гигиена ва тўйиб овқатланмасликдан пайдо бўладиган паразитлар аниқланган. 21 ноябрь куни у ҳушига келган.
Айни вақтда қочқин аскар Жанубий Кореядаги шифохонада оғир аҳволда қолмоқда. Унинг тузалиши учун 100 минг долларга яқин маблағ керак бўлади. Ҳозирча бу тўловни ким амалга ошириши бўйича бир қарор қабул қилинмаган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026