Жаҳон | 19:20 / 25.11.2017
61184
1 дақиқада ўқилади

«Атамбоев руҳий касал ва пиёниста» - Қозоғистон сенати раиси

Фото: knews.kg

Қозоғистон парламенти сенати раиси Қосим-Жўмард Токаев Қирғизистоннинг ўз лавозимини тарк этган собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга “соғайиб кетишни” тилади. Токаевнинг Twitter’да ёзишича, Атамбоев билан ҳаммаси "тушунарли".

"Викиликсда АҚШ элчиси Янгнинг туркиялик шифокорлар маълумотларига таянган хабари эълон қилинди. Унда Атамбоевнинг руҳий касаллиги ва алкоголга муккасидан кетгани айтилади, бу паранойяни янада чуқурлаштиради. Шунда ҳаммаси тушунарли бўлади! Унга соғайиб кетишдан бошқа тилак йўқ", - дея ёзди Токаев.

15 ноябрь куни Атамбоев Остона бўйича аввал берган баёнотлари учун узр сўраш ниятида эмаслигини маълум қилди. Токаев ўша куни кечқурун twit-хабар эълон қилиб, Атамбоевнинг сўзларини “иркит ҳужумларга эга асабий нутқ” деб атади. Кейинчалик Қозоғистон парламенти мажлиси спикери Атамбоевнинг баёнотлари “сиёсий боадаблик қоидаларига тўғри келмаслигини” маълум қилди.

Мавзуга оид