Қозоғистонлик аёл Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда гумонланмоқда
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида истиқомат қилувчи аёл Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда гумонланмоқда, деб хабар берди Nuz.kz вилоят Ички ишлар департаменти матбуот хизматига таянган ҳолда.
Қайд этилишича, Илий тумани шифохонасига пичоқ билан жароҳатланган эркак олиб келинган. У орадан икки соат ўтиб ҳаётдан кўз юмди.
Полициячилар жабрланувчи яшаган уйнинг эгаси бўлган 30 ёшли аёлни қўлга олишди. Хабар қилинишича, у эркак билан оила қурмоқчи бўлган. Аёл икки фарзандини бир ўзи тарбиялагани айтилмоқда.
"Қўлга олинган аёлнинг иддао этишича, эркак ўзаро жанжал пайтида уни пичоқни олишга мажбурлаган ва ўз кўкрагига уни зарб билан санчган. Гумонланувчининг кўрсатмалари судга қадар тергов давомида текширилади, Қозоғистон ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди", - дея хабар беришган минтақа Ички ишлар департаменти матбуот хизматидан.
Қотилликда гумонланаётган аёлнинг хабар қилишича, ҳаётдан кўз юмган эркак ўзини Ўзбекистоннинг 27 ёшли фуқароси сифатида таништириб, Илий туманига пул ишлаб топиш мақсадида келганини айтган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024