Олмаота яқинида 3 та кучли зилзила ўчоғи борлиги маълум бўлди
Қозоғистон сейсмология институтидан маълум қилишларича, Олмаота вилоятида учта кучли зилзила ўчоғи бор, деб хабар бермоқда қозоқ ОАВ.
"Бизнинг Олмаота шаҳримиз яқинида учта кучли зилзила ўчоғи бор, у ерда жуда ҳам вайронакор ер силкиниши содир бўлиши мумкин. Биринчи ўчоғ – Вернен зилзиласи туманида, у 1887 йилда юз берган. Иккинчиси – Кеминск зилзиласи.
Учинчи – бу жануби-шарқдаги Чилик. Биз, нима бўлган тақдирда ҳам, Вернен зилзиласи ўчоғи яқин бир неча йил ичида фаоллашиши мумкинлигини кутмоқдамиз", - дея маълум қилган “Миллий сейсмологик кузатувлар ва тадқиқотлар маркази” АЖ лабораторияси мудири Абдураҳмон Курскеев.
Таъкидланишича, бу ўчоғларнинг кузатуви ва ўлчовдан ўтказилиши баландликда жойлашгани туфайли бажарилмаяпти. Курскеевнинг сўзларига кўра, бу жойларда қурилмаларни ўрнатиш мушкул.
Ер қатлами тебранишларини нафақат қурилма, балки ҳайвонлар орқали ҳам тахмин қилиш мумкин. Мутахассислар сейсмология институти негизида уларнинг зилзиладан аввалги хатти-ҳаракатларини ўрганишмоқда.