Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон пойтахтидаги тартибсизликлар давомида 200 дан кўпроқ одам жароҳат олди
Фото: REUTERS / Stringer
Покистон пойтахти Исломободда полиция томондан диний фаолларни тарқатиш операциясида камида 200 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Geo TV хабар бермоқда.
Исломободда жорий ҳафта давомида оммавий норозиликлар бўлиб ўтмоқда. Бунга ҳукуматнинг сайлов ҳақидаги қонунга тузатишлари сабаб бўлган. Бу радикал кайфиятдаги мусулмонларда норозилик уйғотган. 25 ноябрга ўтар кечаси ҳукуматнинг фаолларга ультиматуми муддати ўз поёнига етган. Унга кўра, фаоллар норозиликларни бас қилишлари керак эди. 25 ноябрь эрталабдан полиция намойишчиларни куч билан тарқата бошлаган.
Телеканалнинг таъкидлашича, жароҳат олганлардан 90 нафарини полиция ва махсус бўлинмалар жангчилари ташкил қилган.
Geo TV маълумотларига кўра, Исломободда вазият аввалгидек кескин қолмоқда. Бундан ташқари, Исломободдаги куч операциясидан кейин диний фаоллар қўллаб-қувватланаётган намойишлар мамлакатнинг қолган йирик шаҳарларида ҳам бошланган.
Жумладан, ҳозирда норозилик намойишлари Карачи, Лаҳор, Кветтада ва Панжоб вилоятининг Самбриал аҳоли пунктида ва Сиалкот туманида бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
09:28
Энергетика, темирйўл, Smart City: Покистон Ўзбекистондаги режаларини очиқлади
16:41 / 22.02.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб зарбалар йўллади
13:31 / 20.02.2026
Исломободда “Бобур боғи” барпо этиш масалалари муҳокама қилинди
14:27 / 11.02.2026