Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bild: Германияда Афғонистондан келган мактуб сабаб бир неча киши жабрланди
Германиянинг Хемер шаҳрида ичида номаълум модда бўлган мактуб сабабли полиция бўлимидан одамларни эвакуация қилишга тўғри келди. Bild нашрининг маълум қилишича, конверт очилгандан кейин 5 киши, жумладан 3 нафар полициячи кўнгил айниш ва бош айланишдан шикоят қила бошлашган.
Полиция бўлимига мактубни бир аёл олиб келган. Мактуб унинг номига Афғонистондан жўнатилган бўлган. Аёл полициячиларга унинг Афғонистонда яқинлари ёки танишлари йўқлигини ва бундан таажжубдалигини айтган. Полициячилардан бири мактубни очгандан кейин, ўша вақтда воқеа жойида бўлган одамлар ўзларини ёмон ҳис қила бошлашган. Уларга жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни вақтда мутахассислар мактубни кўздан кечиришмоқда. Ҳозирча мактуб ичида қандай модда бўлгани номаълумлигича қолмоқда. Полиция, шунингдек, мактуб нима учун айнан уни олиб келган аёлга жўнатилганини текширишмоқда.
Мавзуга оид
18:47 / 14.06.2026
Германия президенти Ўзбекистонга келади
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026