Ҳиндистонда бемор ошқозонидан 7 кг ”темир-терсак” чиқариб олинди
Ҳиндистонда жарроҳлар беморнинг ошқозонидан 7 кг ёт жисмлар чиқариб олишди. Бу ҳақда Zee News хабар бермоқда.
Операция Сатна шаҳри шифохоналаридан бирида ўтган. 35 ёшли Мақсуд Хон ўткир заҳарланишга гумон билан тиббиёт муассасаларидан бирига келиб тушган.
“Биз беморнинг ошқозони эндоскопиясини ўтказишга қарор қилдик ва унинг ошқозонида тангалар, михлар ва гайкалар борлигиин кўриб таажжубга тушдик. Биз биринчи марта бундай ҳолатга дуч келишимиз”, деб айтган шифокорлардан бири ва Хон психик носоғломликдан азият чекаётган бўлиши мумкинлигин қўшимча қилган.
Бемор яқинлари у охирги 2 йил давомида депрессиядан азият чекканини таъкидлашган. Бундан эса металл буюмлар ютиш каби ғалати одат ривожланиши мумкин.
Шифокорларнинг таъкидлашларича, операция ўз вақтида ўтказилган ва ютилган буюмлар эркакка жиддий зиён етказмаганлиги қайд қилинган.
Мавзуга оид
00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
20:55 / 14.09.2024
Зимбабве қурғоқчилик туфайли 200 та филни ўлдиради
23:18 / 27.07.2023
Путин Зимбабве президентига вертолёт совға қилди
22:36 / 23.04.2021