Жаҳон | 17:46 / 28.11.2017
7061
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда бриллиантли эсдалик тангалари чиқарилди
Қозоғистон Миллий банки 500 тенгелик номиналга эга “Домбира” махсус эсдалик кумуш тангаларни чиқарди, улар “Чўл бойликлари” сериясини давом эттирди, деб хабар бермоқда банк матбуот хизмати.
Тангалар 925 пробадаги кумушдан тайёрланган бўлиб, оғирлиги – 31,1 грамм, диаметри – 38,61 миллиметр, тайёрланиш сифати - "proof", максимал тиражи – уч минг дона. Диаметри бир миллиметр бўлган битта бриллиант ҳам бор.
Танганинг олд қисмида халқ мусиқий асбоби – дўмбира тасвири жойлаштирилган. Ўнг секторда эса "500 тенге" ёзуви бор, у танга номиналини билдиради. Тангани орқа қисмида эса тоғлар, чўллар, отлар фонида дўмбира чалинаётганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024