Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея 2,5 ойлик “сукут”дан кейин илк баллистик ракетасини учирди
Шимолий Корея тури аниқланмаган баллистик ракета учирди. Бу ҳақда 28 ноябрда Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитасига иқтибос келтирган ҳолда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ракета мамлакат шимолидаги Пхёнан-Намдо вилоятидаги ракеталарни учириш майдончасидан учирилган. Ракета шарқий йўналиш бўйлаб кетган. Жанубий Корея ҳарбийлари ушбу ҳолатни америкалик ҳамкасблари билан таҳлил қилишга тушиб кетишган.
2017 йил 29 август ва 15 сентябрда Шимолий Корея ракеталар учирганди. Бу ракеталар Япония ҳудуди устидан учиб ўтган. Шундан кейин Пхеньян ҳеч қандай синовларни амалга оширмаган.
Шимолий Корея 3 сентябрда 6-рақамли ядро синовини ўтказганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
16:04 / 12.01.2026