Спорт | 01:06 / 28.11.2017
20347
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018’нинг энг қари ва бўйдор терма жамоалари эълон қилинди

Фото: Zimbio

CIES Football Observatory Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиққан терма жамоаларнинг ёшларини ҳисоблаб чиқди. Тадқиқот натижалари ФИФА расмий сайтида эълон қилинди. 

Тадқиқот натижалари терма жамоаларнинг жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинларига асосан ҳисобланган. 

Энг ёши катта терма жамоа Панама бўлди. Панама футболчиларининг ўрта ёши 29,4. Энг ёш терма жамоа деб Нигерия топилди (24,9). 

Мусобақанинг амалдаги чемпиони Германияда эса 25,7 ёш, Испания 28, Бразилия 27,8. 

Энг бўйдор жамоалар рўйхатини Сербия бошқармоқда. Жамоа ўйинчиларининг ўртача баландлиги 185,6 см. Энг бўйи паст жамоа деб Саудия Арабистони топилди (176,2).

Мавзуга оид