Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўғаннинг адвокати Туркия президентининг оиласига қарши айбловларни рад этди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг адвокати Аҳмад Ўзел Республика халқ партияси раиси Камол Қиличдор ўғлининг Туркия давлат раҳбарининг қариндошлари хорижий компания ҳисобига пул ўтказганликларидан далолат берувчи ҳужжатларга эгалик қилиши ҳақидаги таъкидловлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
"Қиличдор ўғли томонидан Туркия президентининг қариндошларига нисбатан илгари сурилган барча айбловлар буткул ёлғон ҳисобланади, у ўз партиясининг парламент фракциясида намойиш қилган ҳужжатлар эса - сохта. Қиличдор ўғли бу қоғозларни дарҳол прокуратурага топшириши ва судга даъво аризасини бериши керак", - деди Ўзел.
Адвокат шунингдек Республика халқ партияси раиси ушбу ҳужжатлар мазмунини оммага ошкор қилиши кераклигини таъкидлади.
"Бундан ташқари, жаноб Мустафо Гюндоган - ишбилармон ва у ҳеч қачон президент канцелярияси раҳбари бўлмаган. Менинг мижозларим ҳеч қачон бошқа мамлакатдаги компания ҳисобига маблағ ўтказишмаган. Такрорлайман: Қиличдор ўғли дарҳол бу қоғозларни ОАВ ва прокуратурага топшириб, даъво аризаси бериши керак. Яна бир бор таъкидлаб айтамизки, на Туркия президенти ва на унинг оила аъзолари хориждаги компания ҳисобига маблағ ўтказган эмас", - қўшимча қилди Ўзел.
Аҳмад Ўзел Туркия президенти ва унинг қариндошларининг адвокатидир.
Мавзуга оид
11:08 / 19.10.2019
ОАВ АҚШ ва Туркиянинг Сурия бўйича музокараларидаги бош масалани эълон қилди
15:18 / 17.10.2019
«Аҳмоқлик қилманг!» — Трампнинг Эрдўғанга ёзган огоҳлантириш хати ошкор бўлди
18:35 / 15.10.2019
Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эрдўған Бокудаги норасмий учрашувда
13:24 / 15.10.2019