Афғонистон-Туркманистон чегарасида ИШИДга қарши йирик амалиёт тайёрланмоқда
Афғонистон шимолида яқин бир неча кун ичида маҳаллий кучлар ва америкалик махсус топшириқли гуруҳ иштирокида ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш бўйича махсус амалиёт ўтказилади, деб хабар бермоқда «Афганистан.ру».
Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қуролли кучлари қўмондони генерал Жон Николсон йирик амалиёт ўтказилиши истиқболи ҳақида яқинда ўтказилган матбуот анжуманида, Пентагон мухбирлари олдида сунъий алоқа орқали чиқиш қилиб хабар берди.
Америка қўмондонлиги режаларига мувофиқ, жанговар ҳаракатлар Туркманистон билан чегарадош бўлган Фароб ҳамда Жузжон вилоятларида ўтказилади.
Бироқ шунга қарамай, Николсон ИШИДнинг мамлакатда халифалик ташкил этишга бўлган уринишлари муваффақият қозонмаслигига ишониши, ҳамда жанговар амалиётлар вақтида гуруҳ жиддий йўқотишларга учраши ҳақида маълум қилди.
«Биз уларни ташқи молиялаштириш ва қўллаб-қувватлов каналларидан анча узиб қўйдик, ва улар ўз етакчиларини янгилаш бўйича мушкулликларга дуч келишмоқда», - дея таъкидлаб ўтди генерал ўз чиқишида.
«Қатъий қўллаб-қувватлов» миссияси раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ Афғонистонга Ироқ ва Суриядан ИШИД жангарилари олиб ўтилаётгани борасида аниқ далилларни олмаган, ҳамда Афғонистон Ислом Республикасидаги гуруҳда асосан кичик террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, Покистоннинг «Толибон»и собиқ аъзолари жанг қилмоқда.
Америка ҳарбий қўмондонлиги ҳисоботларига кўра, Афғонистонда жорий йилнинг мартидан бери ИШИДга қарши тахминан 1400 та ер усти амалиёти ўтказилган ва авиазарбалар берилган. Шу билан бирга, 1600 дан ортиқ жангари йўқ қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов жорий йилнинг июнь ойида Афғонистоннинг шимолий вилоятларига ташриф буюрди ҳамда Фароб, Жузжон ва Балх губернаторлари билан учрашувлар ўтказди.
Мавзуга оид
12:20
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Афғонистонга борди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
16:50 / 11.10.2024
Ўзбек компанияси Афғонистоннинг энергетика секторига 1 млрд доллар сармоя киритади
08:10 / 10.10.2024