Ўзбекистон | 17:50 / 30.11.2017
23891
2 дақиқада ўқилади

Мусулмонлар идораси диний таълим масканларида пуллик ўқув курсларига доир эълон берди

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси таълим бўлими идора сайтида “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” фанлари бўйича ўқув курслари ташкил этилишига доир янги эълонини жойлаштирди

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 01А/113-сонли буйруғига асосан идора тасарруфидаги диний таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилининг 1 декабридан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” фанлари бўйича ўқув курслари фаолият бошлаши ҳақида маълум қилинган эди.

Мазкур хабар эълон қилинганидан сўнг, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига кўплаб фуқароларимиз томонидан ёзма ва оғзаки мурожаатлар бўлди. Мутахассислар томонидан мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ташкил этилиши режалаштирилган курслардаги ўқиш муддати, ўқув режалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, улар тасдиқлангач, бу ҳақда қўшимча эълон қилиш мақсадга мувофиқ эканига хулоса қилинди. 

Шу муносабат билан ўқиш истагида бўлган фуқаролар ташкил этиладиган курслар ҳақидаги янгиликларни билиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг www.muslim.uz сайтини кузатиб боришлари тавсия этилади.

Мавзуга оид