Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги “Саховат уйи”да фуқаролик паспортлари тантанали тарзда топширилди
Фото: KUN.UZ
Муассасада 77 нафар кўнгли ярим, меҳрга муҳтож отахон ва онахонлар истиқомат қилади. Масканда яшовчилар яратилган шарт-шароит, ва қулайликлардан мамнун эканлигини билдиришса-да, уларнинг кўзларига боқиб, инсонларнинг ширин сўзи ва эътиборига муҳтож эканлигини ҳис қиласиз.
Андижон шаҳар ИИБ томонидан “Саховат уйи” интернатидаги 57 нафар яшовчига фуқаролик паспортини топшириш маросими тантанали тадбир сифатида ташкил қилинди.
Андижон шаҳар ички ишлар Бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан кекса ва ногирон фуқароларга биометрик паспортларни истиқомат қиладиган жойларига бориб топшириш йўлга қўйилган.


Бўлим томонидан ташкил қилинган ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, ўша жойнинг ўзида биометрик талабномалар шакллантиряпти. Тайёр бўлган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳафтанинг ҳар пайшанбасида ўтказиладиган профилактика куни доирасида масъул шахслар иштирокида тантанали тарзда топширилмоқда. Шу кунгача вилоятда 250 дан зиёд кекса ва ногирон инсонларга фуқаролик паспорти яшаш жойининг ўзида берилди.




KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
12:53 / 24.02.2026
Андижон вилоятида инфратузилма лойиҳалари молиялаштирилиши кучайтирилади
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
10:11 / 13.02.2026