Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти ҳокимлиги ва Челябинск вилояти ҳукумати ўртасида ҳамкорлик битими имзоланади
Яқинда Челябинск вилояти ҳукумати ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиши кутилмоқда, ҳозирда бунга тайёргарлик ишлари кетмоқда. KUN.UZ мухбири 30 ноябрь куни Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирда берилган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

"Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо алоқалари динамикаси жонланди. Жорий йилнинг 9 ойи ичида икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 23 фоизга ошди.
Россия экспортининг асосий товарлари озиқ-овқат маҳсулотлари, ёнилғи-минерал ресурслари, металлар, ёғоч, кимё саноати маҳсулотларидан иборат. Ўзбек импорти асосини эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, пластмасса, тўқимачилик маҳсулотлари ва пахта ташкил қилади", - деди Федерация Кенгашининг минтақавий сиёсат, маҳаллий бошқарув ва Шимол ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Чернецкий Аркадий Михайлович.
Шу ўринда мутахассис Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россиянинг қатор минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликка доир келишувлар имзоланганини қайд этди. Бу борада Нижегород, Оренбург, Пенза, Тверь, Тюмень вилоятлари ва Татаристон Республикаси кабилар фаол экани тилга олинди.
"Яқинда Челябинск вилояти ҳукумати ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиши кутилмоқда, ҳозир тайёргарлик ишлари кетмоқда", - дея маълум қилди у.
Мавзуга оид
11:46
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026