Жаҳон | 19:20 / 01.12.2017
8787
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Ҳарри ва унинг қайлиғи Меган Маркл тўйи санаси маълум қилинди

Фото: Getty Images

Буюк Британия шаҳзодаси Ҳарри ва америкалик актриса Меган Марклнинг никоҳ тўйи 2018 йил 26 май, шанба куни ўтадиган бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда

Аввалроқ жуфтликнинг никоҳ тўйи Виндзор қасридаги Авлиё Георгий ибодатхонасида бўлиб ўтиши хақида хабар берилганди.

Тўй  Британиядаги банк таътилларига тўғри келмоқда ва шу сабаб британияликлар ушбу тўйни 3 кун нишонлашлари мумкин бўлади.

Нашрнинг таъкидлашича, тўй ўтадиган кун қироллик оиласининг анъаналарига зид келмоқда: одатда қироллик оиласи аъзоларининг никоҳ тўйлари иш кунлари ўтган.   

Ўтган душанба куни Кенсингтон саройи шаҳзода Ҳарри ва Меганнинг унаштирилганларини маълум қилганди.

Тўйдан кейин жуфтлик Кенсингтон саройидаги қароргоҳлардан бирида яшайди.

Актриса 2011 йилда режиссёр Тревор Энгельсонга турмушга чиққан ва у билан 2013 йилда ажрашган. Ҳозир Меганнинг ёши 36 да, шаҳзода Ҳарри эса 33 ёшда. Жуфтлик 2016 йил июлидан бери учрашиб келади.

Мавзуга оид