Жамият | 10:31 / 01.12.2017
15351
6 дақиқада ўқилади

“Тозалаш-антитеррор” - Тошкент туманида кунлик 5000-7000 сўмгача ижарага қўйган ижарачилар фош этилди

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Айни пайтда республика ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган кенг қамровли «Тозалаш-Антитеррор» тадбири ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказилган тадбирлар давомида айрим фуқаролар томонидан ўз уйларида вақтинча рўйхатга қўймасдан, пропискасиз шахсларни моддий манфаатдорлик эвазига яшаб туришига йўл қўйганлиги аниқланди.

Ачинарлиси, бу турар жойларда умуман шарт-шароитлар яратилмаган. Бино ҳолати санитария-гигиена қоидаларига жавоб бермайди. Бу эса шу ерда вақтинча яшаб келаётган фуқароларнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатади.

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилган. Бу ерда ўрнатилган иситиш мосламалари электр ва газ тизимларига белгиланган талаб даражасида уланмаган.

Жумладан, Тошкент тумани, Келес шаҳри, Тинчлик МФЙда яшовчи, нафақахўр, 1954 йилда туғилган А.И. хонадонларини меҳмонхонага айлантириб, бир неча йилдан бери турли вилоятдан бўлган шахсларни рўйхатсиз ижарага қўяди. И.А. бир ижарачидан кунлик 5000 сўмдан 7000 сўмгача ижара ҳақи олади.

Ҳозирда манзилгоҳларда Бухоро вилоятидан бўлган, 1981 йилда туғилган Ш.Б., Сурхондарё вилоятидан бўлган, 1965 йилда туғилган А.Б.,  1981 йилда туғилган Х.Д., 1971 йилда туғилган Э.Ч., Наманган вилоятидан бўлган, 1987 йилда туғилган И.А., 1984 йилда туғилган И.С., 1971 йилда туғилган М.Б., 1984 йилда туғилган Дж.М.,  Андижон вилоятидан бўлган, 1982 йилда туғилган Х.Р., 1995 йилда туғилган О.О., Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида қайд қилинган, 1985 йилда туғилган Н.Ш.лар рўйхатсиз яшайдилар.

Келес шаҳри, Тинчлик МФЙда яшовчи, вақтинча ишсиз, 1976 йилда туғилган Т.И. хонадонини меҳмонхонага айлантириб, узоқ йиллар давомида турли вилоятдан келган шахсларга норасмий тарзда ижарада яшаш учун топширади. И.Т. ҳам ҳар бир ижарачи шахсдан кунлик 5000 сўмдан 7000 сўмгача ижара ҳақи олади.

Айни кунда хонадонда Сурхондарё вилоятидан келган, 1981 йилда туғилган Т.Р., Қашқадарё вилоятидан бўлган, 1967 йилда туғилган Х.Н., 1982 йилда туғилган К.А., Наманган вилоятидан келган, 1960 йилда туғилган А.А.лар рўйхатсиз яшайдилар. Шунингдек ушбу манзилгоҳда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яна бир нечта шахслар вақтинчалик истиқомат қилаётганлиги маълум бўлди.

Келес шаҳри, Тинчлик МФЙда яшовчи, нафақахўр, 1940 йилда туғилган С.Қ. манзилгоҳни меҳмонхонага айлантириб, узоқ йиллар давомида турли вилоятдан келган шахсларга норасмий тарзда ижарада яшаш учун топширади. Қ.С. ҳам ҳар бир ижарачи шахсдан кунлик 5000 сўмдан 7000 сўмгача ижара ҳақи олади.

Ҳозирда хонадонда Хоразм вилоятидан келган, 1959 йилда туғилган С.К., Сирдарё вилоятидан келган, 1996 йилда туғилган Ғ.Ш.лар рўйхатсиз яшайдилар. Шунингдек ушбу манзилгоҳда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз яна бир нечта шахслар вақтинчалик истиқомат қилаётганлиги маълум бўлди.

Келес шаҳри, Тинчлик МФЙда яшовчи, 1963 йилда туғилган Ш.М. ҳеч қаерда ишламай, даромад топиш мақсадида хонадонида ижарачиларни яшашлари учун шароитлар яратиб қўйган. Ушбу ижарачилар М.Ш.га кунлик 5000 сўмдан ижара ҳақи тўлашади.

Хонадонда ҳозирда Сурхондарё вилоятидан бўлган, 1990 йилда туғилган И.О., 1963 йилда туғилган Х.С. ва шаръий никоҳда бўлган рафиқаси, Жиззах вилояти, Зарбдор туманидан бўлган 1979 йилда туғилган Х.М., Сирдарё вилоятидан бўлган, 1998 йилда туғилган Дж.С.лар рўйхатсиз яшайдилар.

Келес шаҳри, Тинчлик МФЙда яшовчи, нафақахўр, 1953 йилда туғилган А.Л. бир неча йилдан бери хонадонини меҳмонхонага айлантириб, ижарачиларни яшашлари учун шарт шароит яратиб қўйган. У ҳар бир ижарачидан 5000 сўмдан ижара ҳақи олади.

Хусусан, ҳозирда хонадонда Наманган вилояти, Норин туманидан бўлган 1968 йилда туғилган А.К., Сурхондарё вилоятидан келган, 1975 йилда туғилган М.Ш., 1994 йилда туғилган Т.Т., 1982 йилда туғилган Б.Х., Жиззах вилоятидан келган, 1987 йилда туғилган У.А., 1986 йилда туғилган Ш.А., Бухоро вилоятидан бўлган, 1970 йилда туғилган Х.О., Қашқадарё вилоятидан келган, 1986 йилда туғилган Х.А.лар рўйхатсиз яшайдилар. Ушбу шахслар ҳар куни тонгда хонадондан чиқиб кетиб, Келес шаҳрида жойлашган мардикор бозорида мижоз кутиш билан вақтини ўтказишади.

Келес шаҳри, Тинчлик МФЙда яшовчи, нафақахўр 1928 йилда туғилган Л.К. бир неча йилдан бери ноқонуний равишда ижара шартномаси тузмасдан республикамизнинг турли вилоятларидан бўлган шахсларни ижарага қўйиб келади.К.Л. хонадоннинг бир нечта жойини ижарачиларни истиқомат қилишлари учун шароит яратган бўлиб, ҳар бир ижарачидан 5000 сўм миқдорида ҳақ олади.

Хонадонда ҳозирда Сурхондарё вилоятидан бўлган, 1984 йилда туғилган Ж.Б., 1972 йилда туғилган С.Г., Бекобод туманидан бўлган, 1978 йилда туғилган Х.Ш., 1994 йилда туғилган Т.У.лар рўйхатсиз яшайдилар.

Шунингдек ушбу манзилгоҳда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз яна бир нечта эркак ва аёллар вақтинчалик истиқомат қилаётганлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида Тошкент вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ходимларининг ҳамкорлигида Тошкент туман ИИБга жами 52та шахс олиб келинди. Улардан 15 нафар аёллар ва 37 нафар эркакларни ташкил этади. Ушбу шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди, қонуний тартибда фаолият юритишнинг асослари тушунтириб ўтилди.

Мавзуга оид