Toyota чиқиндилардан электр энергия ва водород олмоқчи
Лос-Анжелесдаги автошоуда Toyota компанияси биоёқилғида ишловчи дунёдаги биринчи электр станцияни қурмоқчилигини маълум қилди. Бу станция унумдорлиги МВт-соатларда ўлчанади, деб ёзмоқда New Atlas. Компания бунинг учун қишлоқ хўжалиги саноатидаги чиқиндилардан фойдаланади. Бу чиқиндилардан катта миқдорда энергия, сув ва водород олинади.
Toyota бу станция 2020 йилдан Калифорнияда ишлай бошлашига ваъда берди. Бу станциянинг қуввати 2350 стандарт уй хўжалигига етган бўларди, бироқ ишлаб чиқариладиган энергия компаниянинг Toyota Logistic Services логистик бўлимининг Лонг-Бич портида жойлашган қурилмалари ва майдони эҳтиёжларига сарфланади.
Янги станция электр энергия ишлаб чиқаришдан ташқари, катта миқдорда водород ишлаб чиқаради. Компаниянинг таъкидлашича, олинадиган водород кунига 1500 та машинани қувватлаш учун етади. Бу водородда компаниянинг портда ишлайдиган барча автомобиллари ҳаракатланади. Булар водородда ишлайдиган Toyota Mirai енгил машинаси ва Toyota Project Portal юк машинасидир.
Компанияда бу станция лойиҳасига тажрибавий лойиҳа сифатида қаралмоқда ва унга катта умидлар билдирилмоқда. Лойиҳа атмосферага чиқарилувчи чиқиндиларни камайтириш ва шу билан бирга мобилликни ошириш мумкин бўлган вазифа эканлигини кўрсатиши керак. Toyotaֹ’да шунингдек водород ва биоэнергия кўп энергия талаб қилувчи корхона эҳтиёжларини қоплай олиши-олмаслигини аниқлашмоқчи. Агар тажриба муваффақиятли чиқса, унда станцияни дунёнинг исталган бурчагида жорий қилиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
10:09 / 07.11.2024