Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Туркмангаз»га янги раҳбар тайинланди
Фото: Ca-news
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Мират Арчаевни Туркманистон давлат вазири – «Туркмангаз» давлат концерни раиси этиб тайинлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати жума, 1 декабрь куни хабар берган.
«Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Фармонига мувофиқ Арчаев Мират Гурбандурдиевич Туркманистон давлат вазири - «Туркмангаз» давлат концерни раиси этиб тайинланди», - дейилади хабарда.
У 2017 йилнинг апрелидан бери Туркманистон газ идораси раиси вазифасини вақтинчалик бажариб келаётганди. Бу лавозим эса мамлакат ҳукуматидаги энг муҳимларидан бири ҳисобланади.
Туркманистон табиий газ захиралари бўйича Россия, Эрон ва Қатар билан жаҳондаги энг етакчи тўрт давлат қаторига киради. Туркманистон газ соҳаси мамлакат бюджетидаги даромадларнинг катта қисмини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026