Афғонистонда «Толибон» қўмондони ўлдирилди
Афғонистонда «Толибон» ҳаракати қўмондони Мулла Шоҳ Вали ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик кучларидаги манбага асосланган ҳолда Reuters хабар тарқатди.
У ҳаракатнинг «қизил отряд» номли яхши қуролланган ва яхши таълим кўрган илғор гуруҳларига раҳбарлик қилган.
Шоҳ Вали Ҳилманд вилоятида афғон ҳарбий ҳаво кучлари томонидан йўлланган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган. Reuters агентлиги бу ҳудудни «толибонлар уяси» ва наркотиклар савдоси маркази деб баҳолаган.
Афғонистонда толибларга қарши курашда АҚШ яқиндан ёрдам кўрсатиб келади. Август ойида АҚШ президенти Дональд Трамп бу мамлакатда ҳаракатлар бўйича янги стратегия ҳақида эълон қилганди. Хусусан, АҚШ бу ердаги ҳарбийлари сонини оширмоқчи. Бунга жавобан «Толибон» охирги америкалик аскар Афғонистонни тарк этмагунича курашни давом эттиришини маълум қилди.
АҚШ 2001 йили Афғонистонда 11 сентябрь терактига жавобан «Енгилмас озодлик» шиори остида ҳарбий ҳаракатларни бошлади ва 10 йилга яқин вақт давомида фаол ҳаракатлар олиб борилди. 2011 йилнинг июлида коалиция ҳарбийлари Афғонистондан олиб чиқила бошланди. 2014 йили АҚШ ва иттифоқчилар бир қатор махсус амалиётлар амалга оширилгач, урушнинг бу босқичи якунлангани ҳақида эълон қилди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024