23:00 / 03.12.2017
10592

«Манчестер Сити» серияни давом эттириб, «МЮ»ни 8 очко ортда қолдирмоқда

Фото: Премьер лига

Англия чемпионатининг 15-турида «Манчестер Сити» «Вест Ҳэм» устидан иродали ғалабага эришди. «Этиҳад Стэдиум»да кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб Лондон жамоаси томонидан очилганди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида, 44-дақиқада Огбонна меҳмонларни олдинга бошлади.

Аммо танаффусдан кейин Хосеп Гвардиола шогирдлари ирода кўрсатиб, иккита гол уришди. Николас Отаменди 57-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, Давид Сильва 83-дақиқада ғалаба голини урди.

Бу «шаҳарликлар» жамоасининг кетма-кет учинчи учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониши бўлди. Бундан аввалги турларда «Ҳаддерсфилд»га қарши ўйинда 0:1 ҳисобидан чиқиб кетилган, шунингдек, «Саутҳемптон» дарвозасига қўшимча дақиқаларнинг охирида гол урилганди.

Эндиликда «Манчестер Сити» ғалабали сериясини давом эттириб, 43 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирди. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Юнайтед» 8 очко ортда қолдирилган.

«Борнмут» «Саутҳемптон»ни қабул қилди. «Виталити – Дин Корт» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

Биринчи бўлимда мезбонлар устунликка эришди, 42-дақиқада Райан Фрейзер аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Ўйиннинг иккинчи бўлими «Саутҳемптон» устунлигида кечди, 61-дақиқада Чарльз Остин ҳисобни тенглаштирди.

Бу натижадан кейин «Саутҳемптон» очколари сонини 17тага етказиб, турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилди, «Борнмут» (15 очко) эса «Ньюкасл» ва «Ҳаддерсфилд»ни қувиб ўтиб, 14-поғонага жойлашди.

Англия чемпионати
15-тур

Манчестер Сити – Вест Ҳэм 2:1 
Голлар: 0:1 – 44 Огбонна, 1:1 – 57 Отаменди, 2:1 – 83 Сильва.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Мангаля, Данило (Габриэл Жезус, 46), де Брюйне, Сильва, Сане, Делф, Стерлинг, Агуэро (Фернандиньо, 85).
Вест Ҳэм – Адриан, Сабалета, Масуаку, Крессуэлл, Огбонна, Антонио, Обианг, Лансини (Арнаутович, 69), Райс, Фернандеш, Куяте (Сако, 43).
Огоҳлантиришлар: Райс (17), де Брюйне (59).

Борнмут – Саутҳемптон 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 42 Фрэйзер, 1:1 – 61 Остин.
Борнмут – Бегович, Фрэнсис, Дэниэлс, Смит, Аке, Кук, Серман, Фрэйзер (Афобе, 90), Станислас (Айб, 69), Кинг, Дефо (Уилсон, 69).
Саутҳемптон – Форстер, Худт, ван Дейк, Бертран, Пье, Дэвис (Габбьядини, 85), Ромеу, Тадич (Лемина, 74), Уорд-Проуз (Редмонд, 46), Буфаль, Остин.
Огоҳлантиришлар: Смит (31), Дефо (31), Лемина (76).

Top