Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотогалерея: «Супер Ой» дунёнинг турли чеккаларида
3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечаси Ер аҳолиси «Супер Ой»ни кузатишга муваффақ бўлди. Ернинг йўлдоши максимал даражада яқин масофага келди ва одатдагидан анча улкан кўринди.
«Супер Ой» одатдаги Ойдан 30 фоизга ёрқин ва 14 фоизга каттароқ кўринади. Бундан ташқари тўлин Ой одатда тўқ сариқ рангда бўлади.
Бу сафар Ернинг йўлдоши 358 499 километрлик масофага яқинлашди – бу одатдагидан 26 минг километрга яқинроқдир.
Ўтган йили эса Ой Ерга 1948 йилдан бери илк марта энг яқин масофага келган, ҳамда кейинги сафар бундай ҳодиса фақатгина 2034 йилнинг 25 ноябрь куни юз беради.
NASA якшанба кунги ҳодисани «суперой трилогиясининг» биринчи қисми деб атади, сабаби феномен уч ҳодисага чўзилади. Ойнинг Ердан минимал масофада бўлиб турганида яна иккита шундай ҳодиса кузатилиши мумкин: 2 ва 31 январда.
Дунёнинг турли чеккаларида ушбу ҳодиса тасвирларга муҳрланган.
Буффалода суперой кўриниши, Нью-Йорк штати
Уитби аббатлиги, Буюк Британия
Марсель, Франция
Ронда шаҳридаги Пуэнте-Нуэво кўприги, Испания
Нейпьидо, Мьянма
Буффало, Нью-Йорк штати, АҚШ
Нейпьидо, Мьянма
Нетания, Исроил
Нейпьидо, Мьянма
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
21:09 / 20.01.2026
NASA инсонни Ойга юбормоқда: космик кема тайёргарликнинг сўнгги босқичига ўтказилди
17:12 / 15.01.2026
Ойда меҳмонхона қуриш режаси қанчалик реал?
17:58 / 06.11.2025