Йилнинг энг яхши пойгачиси маълум қилинди
«Формула-1»нинг «Мерседес» жамоаси пилоти Льюис Ҳэмилтон Autosport Awards ҳар йилги маросимида иккита соврин соҳибига айланди, деб хабар бермоқда RT.
Ҳэмилтон томошабинларнинг овоз бериши жараёни якунлари бўйича 2017 йилдаги энг яхши пойгачи номинациясида ғалаба қозонди. Шунингдек у британиялик энг яхши пойгаси деб эътироф этилди.
Шу тариқа Ҳэмилтон йилнинг энг яхши пойгачиси номини бешинчи марта қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Льюис Карл Дэвидсон Ҳэмилтон (инглиз. Lewis Carl Davidson Hamilton) 1985 йилнинг 7 январь куни туғилган бўлиб, жаҳоннинг тўрт карра чемпиони саналади - 2008, 2014, 2015 ва 2017 йилда. Айни вақтда у дунёдаги энг яхши пойгачилардан бири бўлиб турибди.
Мавзуга оид
23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11:13 / 21.11.2022
Тўрт карра жаҳон чемпиони Себастян Феттел «Формула-1»даги фаолиятини якунлади
20:09 / 15.12.2021
Льюис Ҳэмилтонга рицарлик унвони берилди
20:23 / 12.12.2021