Жаҳон | 11:07 / 04.12.2017
4362
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборади 

Фото: primeminister.kz

Қозоғистон яқин вақт ичида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборади, дея хабар бермоқда primeminister.kz.

Хабар қилинишича, Қозоғистон ҳукумати раҳбари Боқижон Сагинтаев Сочи шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси ижро этувчи ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулла билан икки давлат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилган.

“Қозоғистон ва Афғонистоннинг савдо-иқтисодий, гуманитар, ҳарбий-техник соҳалардаги бўлажак ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди, шунингдек Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ҳамкорлик жиҳатлари кўриб чиқилди. Боқижон Сагинтаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳукумати томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди, у яқин вақт ичида юборилади", - дейилади хабарда.

Бош вазирлар учрашуви Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид