Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон ҳарбийлар орасидан жосусларни аниқлашнинг янги усулини қўллайди
Фото: Flickr
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари америкалик ҳарбий хизматчилар орасидан жосусларни қидириб топишда ёрдам кўрсатиш учун психологларни ёллаш ниятида.
Кутилишича, янги ходимлар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Махсус суриштирувлар бошқармасига бириктирилади, уларнинг асосий вазифасига эга маҳкама тезкор ходимларига ёрдам кўрсатиш айланади.
«АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Махсус суриштирувлар бошқармаси вазифалари орасида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ва АҚШ Мудофаа вазирлигининг бутун дунё бўйлаб шахсий таркиби, мулки ва фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича профессионал суриштирув фаолияти ҳам бўлади», - дейилади ҳужжатда.
Таъкидланишича, психологлар инсоннинг хатти-ҳаракати мавзуси бўйича экспертлик маслаҳатларини бериб боради. Мутахассисларнинг фаолияти «жиноий элементлар, хорижий махсус хизматлар ва террорчилик ташкилотлари томонидан келувчи таҳдидларни аниқлаш ҳамда йўқ қилиш» имкониятини оширишга қаратилган.
Маслаҳатларни ходимларнинг тезкор ва суриштирув фаолияти билан боғлаш мўлжалланмоқда, барча суриштирувларга махфийлик мақоми берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти яқин вақт ичида мамлакат миллий хавфсизлиги стратегиясини тақдим этиши хабар берилганди. Маълумотларга кўра, ҳужжат матнида амалдаги маъмуриятнинг мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий ривожланиш ва халқаро терроризм билан кураш соҳасидаги режалари акс эттирилади.
Мавзуга оид
18:35
Наркобароннинг ўлими: АҚШ разведка идоралари Мексика хавфсизлик кучларига кўмак берган
14:32
Уиткофф Зеленский ва Путин яқин орада учрашиши мумкинлигини истисно этмади
14:21
Франция ТИВ Лиондаги фожиа ҳақидаги сўзлар сабаб АҚШ элчисини чақиртиради
13:25